Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманидаги мактабнинг том қисмида ёнғин содир бўлди
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сонли умумтаълим мактабида дастур асосида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 27 июл 2025 йил санасидан бошлаб ёпилган. 208-мактаб ўқувчилари бошқа мактабларда янги ўқув мавсумини бошлаган.
Кеча, 13 октябр соат 17:20 да 208-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ишлари жараёнида бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:42 да батамом тўхтатилган.
Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
08:19 / 06.06.2026