Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим туманлари аҳолиси вақтинча газсиз қолади
Газ тармоқларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 14 октябр куни Тошкент шаҳрининг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Бу ҳақда «Худудгаз Пойтахт» филиали матбуот хизмати хабар берди.
Сергели туманидаги Қумариқ, Олтин водий, Учувчилар маҳаллалари ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги «Буюк Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим ҳудудларида узилишлар содир бўлади.
Соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади, шундан сўнг у тўлиқ тикланади.
Компания вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026