Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция бош вазири пенсия ислоҳоти кечиктирилишини эълон қилди
Франция бош вазири этиб тайинланган Себастен Лекорню пенсия ёшини 64 ёшга ошириш 2028 йилнинг январигача қолдирилишини маълум қилди. Бу ҳаракат орқали Лекорню парламентга ишончсизлик вотумидан қочишга умид қилмоқда.
Франция бош вазири Себастен Лекорню пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаришни назарда тутувчи ислоҳот тўхтатилганини эълон қилди, у мамлакатда кескин танқидларга сабаб бўлганди. 14 октябр, сешанба куни Миллий мажлис (Франция парламентининг қуйи палатаси) аъзолари олдида чиқиш қилган Лекорню ушбу ислоҳотни 2028 йил январигача, яъни навбатдаги президентлик сайловларига қолдиришни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, пенсия ислоҳотини музлатиш бюджетга «2026 йилда 400 миллион евро ва 2027 йилда 1,8 миллиард» зарар келтиради. «Ушбу тўхтатиб туриш охир-оқибатда 3,5 миллион француз аҳолисига фойда келтиради. Шунинг учун уни молиявий жиҳатдан, жумладан, тежамкорлик чоралари орқали қоплаш керак бўлади», — дея Франция бош вазирининг сўзларини келтиради Reuters. Шунингдек, у мамлакатда пенсия ислоҳоти бўйича муҳокамаларни давом эттиришни таклиф қилди.
RFI радиостанциясининг хабар беришича, Себастен Лекорню, шунингдек, қонун лойиҳаларини парламентда муҳокамасиз ёки овоз беришсиз қабул қилиш имконини берувчи конституциянинг 49.3-моддасидан воз кечиш ниятини билдирди. Шу билан бирга, бош вазир бунга эришиш учун ҳукумат ишонч вотумини ўтказиши кераклигини таъкидлади ва парламент аъзоларини «фарқларга қарамай, умумий йўл топишга» чақирди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026