Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шаръа 15 октябр куни расмий ташриф билан Москвага келади ва бу сафар Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда 14 октябр, сешанба куни Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Бу Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ўз режими ағдарилганидан кейин Россияга қочиб кетганидан кейин ал-Шаръанинг Россияга илк ташрифи бўлади. Сурия ва россиялик сиёсатчилар минтақавий ва халқаро масалаларни, шунингдек, Дамашқ ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилади, дея аниқлик киритди агентлик.
Ал-Шаръа 15 октябр куни Москвада бўлиб ўтиши керак бўлган Россия-Араб саммитида иштирок этишни режалаштирган эди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо бўйича режасидаги ўзгаришлар туфайли саммит қолдирилди. Шунга қарамай, ал-Шаръа ташрифни бекор қилмасликка қарор қилди.
Ташриф давомида у Россиядаги суриялик диаспораси вакиллари билан ҳам учрашиши кутилмоқда, деб хабар берди dpa агентлиги.







