Жамият | 14:38 / 16.10.2025
3978
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда бошқа машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Cobalt пиёдани уриб юборди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат тақдим этди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2025 йил 14 октябр куни соат 12:00 ларда Китоб тумани "Наримон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятидаги Китоб-Паландарақ-Наримон автомобил йўлининг 21-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Cobalt русумли автомобил ҳайдовчиси Наримон-Китоб йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб рул бошқарувини йўқотиб, пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ содир этган.

Натижада пиёда тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид