Президент топшириғига кўра, бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги давом этмоқда. Бунда барча ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, маҳаллалар, кўчалар, ариқлар, таълим муассасалари ва бошқа объектлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Шунингдек, Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан доимий назорат олиб борилмоқда ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга нисбатан қонунчиликка кўра қатъий чоралар кўрилмоқда.

Экология вазирлиги барчани ойликда фаол қатнашишга, атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли бўлишга чақирди.