Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 19 ёшли футболчи ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонада вафот этди
Ўйиннинг иккинчи бўлимида футболчи газонга ётиб олган ва уни замбилда олиб чиқиб кетишган.
Қозоғистоннинг «Хон-Тангри» клубининг 19 ёшли ҳужумчиси Диас Толеу Биринчи лиганинг 25-тури доирасида «Экибастуз»га қарши кечган ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилди. У 64-дақиқада оёқ томирлари тортишиб, газонга ётиб олган. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишга тўғри келган.
Футболчи шифохонада жон берган. Қозоғистон футбол федерациясининг расмий маълумотида ўлим сабабларига аниқлик киритилмаган.
«Қозоғистон биринчи лигасида тўп тепаётган «Хон-Тангри» клуби футболчиси Диас Толеу вафот этгани ҳақида чуқур қайғу билан маълум қиламиз.
Қозоғистон футбол федерацияси номидан унинг оила аъзолари, дўстлари ва жамоадошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бу – бутун Қозоғистон футболи учун йўқотиш.
Бош котиб Дэвид Лория ва профессионал клублар ўртасидаги мусобақалар дирекцияси раҳбари Бахитжан Пазилхайр воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун зудлик билан Олма-отага учиб кетишмоқда.
Тез орада тегишли идоралар билан ҳамкорликда воқеани расман ўрганиш учун махсус комиссия тузилади.
Федерация ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган маълумотлар ҳамда миш-мишлар тарқатмасликни, марҳум ва унинг оила аъзолари хотирасига ҳурмат кўрсатишни сўрайди.
Қўшимча маълумотлар зарур тартиб-қоидалар бажарилганидан сўнг тақдим этилади», – дейилади федерация хабарида.
Маълумот учун, Диас Толеу 2006 йилда туғилган бўлиб, «Қайрат» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йил апрелида «Хон-Тангри» клубига ўтганди.
Бу Қозоғистонда қарийб бир ой ичида учинчи футболчи ўлими бўлмоқда. 23 сентябр куни Павлодар–Остона трассасида юз берган авария оқибатида «Женис» клуби аъзоси Виктория Кайсаринова ҳалок бўлганди. 12 октябр куни эса «Ақтўбе» клубининг ёшлар жамоаси аъзоси, 15 ёшли Арон Муса ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
17:36 / 01.12.2025