Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бир оиланинг 7 аъзоси ҳалок бўлган портлаш бўйича газ идораси ходимлари озодликдан маҳрум қилинди
Портлашга олиб келган табиий газ ёлланма усталар томонидан автомобил йўли остига ноқонуний ётқизилган қувурдан сизиб чиққани маълум бўлди. Жабрланувчилар газ ҳиди чиқаётганини айтиб, газ идорасига бир неча маротаба мурожаат қилган. Бироқ ташкилот ходимлари бунга эътибор қаратишмаган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида бир оиланинг 7 аъзоси ҳалок бўлган портлаш бўйича газ идораси раҳбари ва унинг 3 нафар ходимига суд ҳукми ўқилди. Жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида судя Зарифа Аҳмедова раислигида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, даҳшатли портлаш содир бўлгунга қадар хонадон эгалари газ ҳидидан безовта бўлиб, газ идорасига 11 маротаба мурожаат қилган. Бироқ ташкилот масъуллари бунга эътиборсиз қарашган.
Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йил сентябр-октябр ойларида Спитамен шоҳкўчаси ва 160-уй атрофидаги хонадонларни газлаштириш ишлари лойиҳа ва техник шартларсиз амалга оширилган. Ёлланма усталар ёрдамида ноқонуний тарзда автомобил йўли остига газ қувури ётқизилган. Қувур тегишли хулосаларсиз ва хавфсизлик қопламасисиз ер остига туширилгани ҳамда тармоққа ноқонуний улангани аниқланган. Қувурда 7 та тешик пайдо бўлиб, табиий газ марказий оқова қудуғига сизиб чиққан. Оқибатда портлаш содир бўлган.
Судланувчилар – “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари ва 3 ходими Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а, б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Уларга 3 йил давлат иштирокидаги корхоналар ва ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқаролар фойдасига газ таъминоти корхонасидан қарийб 6 млрд сўм ундириш белгиланган.
2025 йил 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида портлаш содир бўлганди. Ушбу портлаш оқибатида бир оиланинг 7 аъзоси ҳалок бўлган. Уларнинг жасади вайроналар остидан топилганди.
Мавзуга оид
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
15:46 / 02.12.2025
Миналар қурбонига айланаётганлар орасида тинч фуқаролар улуши ошиб бормоқда
14:26 / 29.11.2025
Тошкент ва Самарқанд фуқаролик объектлари қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар бўлди
18:31 / 26.11.2025