Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада «Гиламлар жилоси» халқаро кўргазмаси очилди
Фестивал доирасида турли мамлакатларга хос гиламлар ва қўлда тўқилган табиий бўёқли гиламлар намойиш этилади.
Хива шаҳрида «Гиламлар жилоси» халқаро кўргазмаси очилди, унда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбойжондан келган ҳунармандлар ва дизайнерлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Тадбир Хоразм вилоят хокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Фестивалнинг мақсади – минг йиллик тарихга эга гилам тўқиш санъатини, миллий нақшлар ва безакларнинг рамзий маъносини, ҳамда бугунги замонавий дизайн билан уйғунлашувини кенг жамоатчиликка кўрсатиш.

Фестивал доирасида турли вилоятларга хос гиламлар кўргазмаси, қўлда тўқилган табиий бўёқли гиламлар, маданий дастурлар, куй-қўшиқлар ва халқ рақслари, «Гилам – тарихимиз ва бугунимиз» мавзусида конференция, миллий сувенирлар ва халқ амалий санъати маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади.


Халқаро кўргазма доирасида «Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Кўргазма 19 октябрда якунланади.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
07:54 / 06.05.2026