Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқ ҳаммасини кўриб ўтирибди» – Самарқанд вилояти ҳокими амалдорлар орасидаги коррупция ҳақида
Раҳбарлар коррупцияга қарши курашишда шахсий намуна кўрсатиши керак, чунки коррупция юқоридан бошланиб, пастга қараб тарқалади, деди Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев. «Халқ ҳаммасини билиб турибди, ҳаммасини кўриб турибди. Ким қандай уй қурганини, ким қандай машина сотиб олганини билмайди деб ўйласизларми?» – деган ҳоким.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев коррупцияга қарши курашиш ва давлат органлари очиқлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда мутасаддиларни коррупцияга қарши шахсий намуна кўрсатиб курашишга чақирди.
15 октябр куни тадбирда туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим тизими, соғлиқни сақлаш ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган видеода Адиз Бобоев коррупцияни «аҳолининг давлат ҳокимиятига бўлган ишончига путур етказувчи иллат» деб атаган ва унга қарши курашни раҳбарларнинг ўзидан бошлаш кераклигини таъкидлаган.
«Қачон тўхтатамиз бу коррупцияни? Ойликлар ошган бўлса, бажараётган иши учун даромади ёмон бўлмаса... раҳбарлар шу ишни қилаётган бўлса, қолганлар фалончи, бошлиғим олди-ку, мен нима учун олмаслигим керак дейди. Кейин уям қўшилади. Кейин кейин учинчиси қўшилади, кейин тўртинчиси қўшилади. Бўлди шу билан
кейин ҳамма вилоятдан бошлаб, то туман ва маҳаллагача, ҳаммаси пастга тушгунча тўлиқ кетаверади. Чунки тепада бошландими, пастга қараб давом этади. Ҳамма нарса сизларга боғлиқ», – деган у.
Вилоят раҳбари ҳар бир раҳбар шахсий намуна кўрсатиши лозимлигини қайд этган.
«Агар сиз тўғри ишласангиз, пастдагилар ҳам сизларга қараб, айтади: „Ие шошма, тепадагилар тўғри ишлаяпти-ку, мен ҳам тўғри ишлашим керак“. Шунда улар ҳам тўғри ишлайди ва улардан пастдагилар ҳам тўғри ишлайди. Бўлмаса бунинг охири йўқ. Халқ кўриб турибди. Нима деб ўйлайсизлар, халқ билмайдими? Халқ ҳаммасини билиб ўтирибди, ҳаммасини кўриб ўтирибди. Ким қандай қилиб уй қилган, ким қандай машина қилган, билмайди деб ўйлайсизларми? Ҳамма билади. Ҳамма ўзи учун хулоса қилиб олсин, биринчидан, ўзига хулоса қилиб олсин, иккинчидан, бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин», – дея қўшимча қилган Адиз Бобоев.
Йиғилиш якунида профилактик ишларни янада кучайтириш, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб бориш, ҳалол меҳнат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий чоралар кўрилиши юзасидан кўрсатмалар берилди, дея таъкидлаган ҳокимлик матбуот хизмати.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
20:41 / 28.11.2025