Россия 22 октябрга ўтар кечаси Украинага ракеталар ва зарбдор дронлар билан ҳужум уюштирди.

Andrii Khodkov / Apostrophe / Global Images Ukraine / Getty Images
Киевда ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Улардан бирининг ўлими – Днипровск районида, ёнғин ичида қолган кўп қаватли уйда қайд этилган. Сўнгги маълумотларга, 19 киши жароҳатланган, шундан беш нафари болалар. Жабрланувчилардан тўққиз нафари шифохонага ётқизилган – булар беш нафар катта ёшли кишилар ҳамда тўрт нафар болалар, дея аниқлик киритди пойтахт мэри Виталий Кличко. Киевнинг бошқа районларида – Печерск, Деснянск, Дарницкий ва Соломенскда ҳам бинолар шикастланиши қайд этилган.

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Киев областининг Бровари районида камида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди област ҳарбий маъмурияти раҳбари Микола Калашник. Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг уч нафари Погреби қишлоғидан – булар 38 ёшли аёл, 12 ёшли қиз ва олти ойлик чақалоқ. Ҳалок бўлганлардан тўртинчиси – 38 ёшли эркак.

Ukrainian Emergency Service

Ukrainian Emergency Service



















