Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чек бермаганликка оид мурожаатлар учун фуқароларга 24,1 млрд сўм тўланди
Ўзбекистонда 2025 йил январ—сентябр ойлари давомида солиқ қоидаларини бузиш ҳақида хабар берган фуқароларга жами 24,1 миллиард сўм мукофот тўланди. Бу — ундирилган жарималар суммасининг 20 фоизини ташкил этади.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотича, кўрсатилган даврда Soliq мобил иловасидаги Soliq hamkor тизими орқали 82,8 мингдан ортиқ шикоят қабул қилинган. Энг кўп қайд этилган қонунбузарлик — фискал чек бермаслик: бу йўналишда 74 970 та мурожаат тушган. Шунингдек, пластик карталар орқали тўловни қабул қилишдан бош тортиш бўйича 3 001 та, картадан тўлов суммасини асоссиз ошириш ва бошқа қонунбузарликлар бўйича 4 702 та ариза келиб тушган.
Мурожаатлар асосида 34,1 мингта сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, ҳолатларнинг 98,8 фоизида қоидалар бузилгани тасдиқланган. Амалдаги тартибга кўра, фуқароларга тўланадиган мукофот ундирилган жарима суммасининг бешдан бир қисмига тенг.
Жорий йилнинг тўққиз ойи якуни бўйича давлат бюджетига 158,7 трлн сўм солиқ тушумлари йиғилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга юқори.
Мавзуга оид
10:55 / 13.11.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферага зарар етказаётган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди
14:47 / 10.11.2025
Марказий банк 18 та банкни 102 млн сўмдан жаримага тортди
11:32 / 03.11.2025
Пиротехника бўйича давлат назорати ва жарималар оширилади
22:54 / 02.11.2025