Туризм | 12:01 / 27.10.2025
1655
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга келувчи туристлар орасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон пешқадам

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–сентябрда Ўзбекистонга туристик мақсадда қарийб 8,6 млн хорижлик ташриф буюрди — ўтган йилга нисбатан +49,3 фоиз. Энг кўп ташриф Қирғизистон (2,4 млн), Қозоғистон (2,0 млн) ва Тожикистон (1,9 млн) фуқаролари ҳиссасига тўғри келди.

Фото: Kun.uz 

Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган хорижий фуқаролар сони 8,6 млн нафарга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,8 млн нафарга ошиб, 49,3 фоизлик ўсишни қайд этди.

Мамлакатлар кесимида:

  • Қирғизистон — 2,4 млн;
  • Қозоғистон — 2,0 млн;
  • Тожикистон — 1,9 млн;
  • Россия — 757,1 минг;
  • Афғонистон — 343,6 минг;
  • Туркманистон — 275 минг;
  • Хитой — 176,9 минг;
  • Туркия — 129,9 минг;
  • Ҳиндистон — 55,8 минг;
  • Корея Республикаси — 35,2 минг;
  • бошқа давлатлар — 435 минг.

Рақамлар яхлитланган. Туристлар оқимининг ярмидан кўпи қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келаётгани минтақавий туризм фаоллиги ва чегараолди саёҳатларнинг кучайганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид