Ойлик доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳ томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ қонунбузарликлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Рейдлар натижалари: 3 792 та чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди (15–25 октябр).

Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Барча ҳудудларда маҳаллалар, кўчалар, таълим муассасалари ва бошқа объектлардан чиқиндилар тозаланмоқда, кўкаламзорлаштириш ва профилактик тарғибот ишлари йўлга қўйилган.

Экология вазирлиги барчани ойлик доирасидаги тозалик тадбирларида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка ва атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли бўлишга чақирди. Эслатиб ўтилади: табиатни ифлослантириш учун қатъий жавобгарлик белгиланган.