HUAWEI яна бир бор технология дунёсидаги етакчи ўрнини исботлади. Янги HUAWEI Pura 80 серияси — бу нафақат смартфонлар тўплами, балки гўзаллик, тезлик ва ақлли ечимларнинг мукаммал уйғунлигидир.
Серия учта моделдан иборат: HUAWEI Pura 80, HUAWEI Pura 80 Pro ва HUAWEI Pura 80 Ultra. Ҳар бири ўзига хос, лекин барчасини бир ғоя — инновация ва дизайннинг уйғунлиги бирлаштиради. Келинг, кўриб чиқамиз.

HUAWEI Pura 80 — оддийлик ва ишончлилик уйғунлиги
HUAWEI Pura 80 сериянинг премиум, лекин нарх ва имконият жиҳатидан яхши модели. Бу смартфонда HUAWEI ўзининг асосий фалсафасини — сифат ва қулайликни сақлаб қолган.
• 6.67 дюймли OLED экран — ёрқин ва жонли тасвирлар учун.
• Кучли камера — ҳар куни суратга олиш учун мос.
• 5170 mAh батарея ва 66W тез қувватланиш — кунига етарли қувват.
HUAWEI Pura 80 — бу оддий фойдаланувчи учун идеал танлов: ҳар нарсада барқарор, гўзал ва ишончли.

HUAWEI Pura 80 Pro — тезлик ва ақллиликнинг янги даражаси
Агар сиз тезкор ишлаш, аниқ сурат ва чиройли дизайнни бир вақтда хоҳласангиз — HUAWEI Pura 80 Pro айнан сиз учун. Бу моделда ҳар бир жиҳатда янги ечим бор:
• Иккита оптик зум линзаси — яқин ёки узоқ объектни бир хил аниқликда суратга олиш имкони.
• 5170 mAh батарея ва 88W SuperCharge — 30 дақиқада 50% қувват.
• Мустаҳкам Kunlun Glass 2.0 — тушганда ҳам шиша синув хавфи анча кам.
• AIкамера тизими — ташқи муҳитга қараб автоматик тарзда сурат сифатига мослашади.

HUAWEI Pura 80 Pro нафақат флагман, балки ҳақиқий “ақлли ёрдамчи”. У фойдаланувчини тушунади, одатларига мослашади ва ҳаётни енгиллаштиради.
HUAWEI Pura 80 Ultra — профессионаллар учун флагман

















