Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 2025 йил 31 октябр куни соат 18:00 атрофида Мирзо Улуғбек тумани, Мўминова — Олимлар кўчалари кесишмаси ҳудудида Cobalt ва Lixiang русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойида Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчисини кўрикдан ўтказиб, зарур бирламчи ёрдам кўрсатган.
Ҳодиса сабаблари ва иштирокчиларнинг ҳаракатлари қонуний баҳоланиши учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот очиқланганда хабар янгиланади.







