Андижон, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида ҳокимлар алмашди.
Хонобод шаҳри

1 ноябр куни Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокимлигида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этган сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шаҳарга 2020 йил октябрдан буён ҳокимлик қилиб келган Машъалбек Тожибоев ўрнига Элёрбек Абдураҳмонов янги ҳоким этиб тайинланди.
У шу вақтгача Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.
Оҳангарон шаҳри

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ҳам Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзиёев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
2024 йил февралидан буён шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилган.
Депутатлар Шоқосимовни шаҳарнинг янги ҳокими этиб тасдиқлаган.
Нарпай тумани

Самарқанд вилоятида ҳам халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.








