Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон компаниялари Ўзбекистондаги қуёш электр станциялари лойиҳаларига қўшилади
Япония Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) Ўзбекистонда жами 1000 МВт қувватга эга икки қуёш электростанцияси ва улар билан боғлиқ энергияни сақлаш тизимларини молиялаштириш учун 1,45 миллиард долларлик пакет шакллантирмоқда. Лойиҳада Саудиянинг ACWA Power асосий инвестор сифатида 51 фоиз улуш билан қатнашади, япон компаниялари эса шерик сифатида жалб этилмоқда.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, JBIC бошчилигидаги молиявий пакет Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини жадал амалга оширишга қаратилган. Nikkei Asia нашрининг ёзишича, лойиҳада Япониянинг Sumitomo Corp., Chubu Electric Power ва Shikoku Electric Power компаниялари ҳамкор сифатида иштирок этади. Асосий молиялаштиришнинг 635 миллион АҚШ доллари JBIC ҳиссасига тўғри келади. Қолган ҳамкор молиявий институтлар қаторида Sumitomo Mitsui Banking Corp. (SMBC), Norinchukin Bank ва давлат қўлловига эга Nippon Export and Investment Insurance (NEXI) суғурта корпорацияси қайд этилган.
Лойиҳа доирасида қуёш генерацияси билан бирга батареяли энергияни сақлаш тизимлари (BESS) ҳам жорий этилади. Бу тармоқ барқарорлигини ошириш, пик соатларда юкламани юмшатиш ва энергия йўқотишларини қисқартиришга хизмат қилади.
Мутахассислар таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукуматининг 2030 йилга қадар электр генерациясида қайта тикланадиган манбалар улушини 10 фоиздан 54 фоизга етказиш режаси халқаро шерикликлар учун кенг имкониятлар яратяпти. Ушбу молиявий пакет “яшил” энергетикага ўтиш суръатларини тезлаштириши ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширишини кутмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026