Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошқирдистондаги нефт-кимё заводида портлаш содир бўлди
Расмийлар маълумотига кўра, Стерлитамак саноат мажмуаси дронлар ҳужумига учраган. Портлашлар ҳақида Нижний Новгород вилояти аҳолиси ҳам хабар берди.
Фото: Россия ФВВ (архив)
Стерлитамак нефт-кимё заводида 4 ноябрга ўтар кечаси портлаш юз берди. Бу ҳақда Стерлитамак шаҳар маъмурияти раиси Эмил Шаймарданов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, портлаш сув тозалаш цехида рўй берган. «Цехда 5 киши ишлаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган», — деб ёзди Шаймарданов ва портлаш сабаблари ўрганилаётганини қўшимча қилди.
Кейинроқ республика раҳбари Радий Хабиров Стерлитамак саноат мажмуаси иккита дрон ҳужумига учраганини, дронлар уриб туширилганини билдирди. «Дрон парчалари ёрдамчи цех ҳудудига тушган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, корхона одатий тартибда ишлаяпти», — деб ёзди Хабиров 4 ноябр куни тонгда.
Худди шу кечаси Нижний Новгород вилоятининг Кстово шаҳрида украин дронлари ҳужумини қайтариш чоғида 9 тадан 12 тагача портлаш овози эшитилгани ҳақида маҳаллий аҳолига таянган SHOT Telegram-канали хабар берди.
Бундан ташқари, украин ОАВда УҚК дронлари Кстовадаги «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» НҚЗга зарба бергани ҳақида маълумот тарқатилди. Astra Telegram-канали эса эҳтимолий портлашлар видеосини эълон қилди.
Курск вилоятида Рилск шаҳридаги подстанцияга УҚК зарбаси натижасида 16 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолгани маълум қилинди, деди ҳудуд губернатори Александр Хинштейн.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025