Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида ФҲДЁ органларида Ўзбекистон бўйича 177 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида — 21,2 мингта.

Маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида никоҳлар сони қуйидагича тақсимланди:

  • Самарқанд вилояти — 21,2 мингта;
  • Фарғона вилояти — 19,4 мингта;
  • Қашқадарё вилояти — 17,7 мингта;
  • Тошкент шаҳри — 16,9 мингта;
  • Андижон вилояти — 14,9 мингта;
  • Сурхондарё вилояти — 14,0 мингта;
  • Наманган вилояти — 13,8 мингта;
  • Тошкент вилояти — 13,4 мингта;
  • Бухоро вилояти — 9,8 мингта;
  • Хоразм вилояти — 9,5 мингта;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 8,7 мингта;
  • Жиззах вилояти — 7,6 мингта;
  • Навоий вилояти — 5,5 мингта;
  • Сирдарё вилояти — 4,5 мингта.

Умуман, Самарқанд вилояти ҳиссаси жами 177 мингта никоҳнинг тахминан 12 фоизини ташкил этади. Рўйхатда кейинги ўринларни Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари эгаллаган.