Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўналиш рақами кўринмаслиги бўйича шикоят: Тошкентда автобуслар қайта кўрикдан ўтказилди
Ижтимоий тармоқларда айрим автобусларда йўналиш рақамлари кўринмаслиги юзасидан эълон қилинган танқидий постдан сўнг, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур ҳолатни ўрганиб, 2025 йил 6 ноябр куни йўналишдан қайтган барча автобусларни бирма-бир техник кўрикдан ўтказганини маълум қилди.
Текширув жараёнида баъзи транспорт воситаларининг трафарет ойнасидаги қорайиш ёки ёпиштирилган белгиларга оид камчиликлар аниқланиб, жойида бартараф этилди. Компания ҳайдовчилар ва техник ходимларга йўналиш рақамлари ва белгиларини доимо тоза, равшан ва йўловчиларга аниқ кўринишини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Компания фойдаланувчилардан махсус бот/саҳифалар орқали юборилган хабар ва фотоларнинг вақти ва долзарблигини текшириш, эски кадрларни қайта тарқатмасликни сўради. Шунингдек, қуёшли пайтларда камера ойнадаги аксни нотўғри кўрсатиши мумкинлиги, соя ёки кечки пайтда олинган суратлар эса табиий равишда равшанроқ чиқиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ очиқлик ва шаффофлик тамойилларига содиқ ҳолда, қулай, хавфсиз ва сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш бўйича ишларини давом эттиришини, йўловчиларнинг фикр-мулоҳазаларига доимий эътибор қаратишини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:38 / 06.12.2025
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
15:27 / 06.12.2025
Тошкент–Гоа йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025