Тошкент шаҳар МИБ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари доирасида 63 та ижро иши бўйича мулк эгалари манфаати таъминланди. Тўловлар қонуний ҳужжатлар асосида амалга оширилиб, етказилган моддий зарарни қоплашга йўналтирилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига 2,8 трлн сўмлик талабларни ўз ичига олган 130 мингдан ортиқ ижро ҳужжати қабул қилинган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 75 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланди ва жами 538 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.
Қўшимча равишда, фуқаролар фойдасига 247,7 млрд сўм миқдорида ундирув таъминланган: шундан 6,4 млрд сўмдан зиёд иш ҳақи қарзлари ва 241,3 млрд сўм етказилган зарар қопланган.




