Ўзбекистон | 09:07 / 14.11.2025
2394
2 дақиқада ўқилади

Деҳқон хўжаликлари харитаси: энг катта улуш Андижон вилоятига тўғри келмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда 422 309 та деҳқон хўжалиги фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари сони бўйича Андижон, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари етакчилар қаторидан ўрин олган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари сони 422 309 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари қуйидагича тақсимланган:

  • Андижон вилояти – 68 103 та;
  • Самарқанд вилояти – 50 693 та;
  • Хоразм вилояти – 44 353 та;
  • Фарғона вилояти – 42 823 та;
  • Наманган вилояти – 39 739 та;
  • Қашқадарё вилояти – 34 353 та;
  • Бухоро вилояти – 29 815 та;
  • Сурхондарё вилояти – 28 675 та;
  • Тошкент вилояти – 23 780 та;
  • Жиззах вилояти – 20 630 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 14 478 та;
  • Сирдарё вилояти – 13 370 та;
  • Навоий вилояти – 11 457 та;
  • Тошкент шаҳри – 40 та.

Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, деҳқон хўжаликлари сони бўйича Андижон вилояти мамлакатда пешқадам ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларни Самарқанд ва Хоразм вилояти эгаллаб турибди.

Мазкур кўрсаткичлар деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда аҳоли бандлигида муҳим ўрин тутаётганини, айрим ҳудудларда кичик қишлоқ хўжалиги субъектлари сони юқори эканини намоён этмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид