Иқтисодиёт | 15:15 / 18.11.2025
1171
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Хоразм янги кичик бизнес очганлар сони бўйича пешқадам

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 62 209 та янги кичик корхона ва микрофирма ташкил этилган. Янги бизнес очганлар сони бўйича Тошкент шаҳри ва Хоразм вилояти пешқадам ҳудудлар сифатида қайд этилмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойлари давомида мамлакат бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар умумий сони 62 209 тани ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида янги кичик бизнес субъектлари қуйидагича рўйхатдан ўтган:

  • Тошкент шаҳри – 14 000 та;
  • Тошкент вилояти – 6 367 та;
  • Хоразм вилояти – 5 632 та;
  • Фарғона вилояти – 4 920 та;
  • Самарқанд вилояти – 4 762 та;
  • Қашқадарё вилояти – 3 698 та;
  • Сурхондарё вилояти – 3 604 та;
  • Бухоро вилояти – 3 410 та;
  • Андижон вилояти – 3 382 та;
  • Наманган вилояти – 3 138 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 2 730 та;
  • Жиззах вилояти – 2 705 та;
  • Навоий вилояти – 2 218 та;
  • Сирдарё вилояти – 1 643 та.

Расмий маълумотларга кўра, янги кичик бизнес очганлар сони бўйича Тошкент шаҳри мутлақ етакчи ҳисобланади. Шунингдек, Хоразм вилояти ҳам янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича пешқадам ҳудудлар қаторидан ўрин олмоқда.

Мутасаддиларга кўра, бу кўрсаткичлар ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш сиёсати самараси эканини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид