Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги корхоналарнинг энг катта улуши савдо соҳасига тўғри келди
2025 йил 1 ноябр ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган 465,9 мингта корхона ва ташкилотнинг 32,5 фоизи савдо соҳасида иш олиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда жами 465,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида уларнинг энг катта қисми савдо тармоғига тўғри келади. Расмий рақамларга кўра, корхоналарнинг 32,5 фоизи савдо соҳасида фаолият юритмоқда.
Қолган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- саноат соҳасида – 12,6 фоиз;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,3 фоиз;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,4 фоиз;
- қурилиш соҳасида – 6,4 фоиз;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 фоиз;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 2,5 фоиз;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 2,8 фоиз;
- бошқа соҳаларда – 25,9 фоиз.
Расмий маълумотлардан кўриниб турибдики, савдо сектори мамлакатдаги корхоналар умумий тузилмасида етакчи ўринни эгаллаб, бизнес фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
15:05 / 16.03.2026
Январда кичик бизнес ҳиссасига 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари тўғри келди
14:44 / 16.03.2026
МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
15:31 / 14.03.2026