Кеча, 21 ноябр куни Жиззах вилояти ФВБга 112 ягона фавқулодда ҳолатлар хизмати рақами орқали Пахтакор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналига «Матиз» русумли автомобил тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар асосида кўрсатилган манзилга етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомларидан фойдаланган ҳолда автомобилни каналдан чиқариб олган.

Маълумотларга кўра, автомобил масофадан ўт олдириш жараёнида ўзи юриб кетган ва натижада каналга тушиб кетган. Ҳодиса вақтда салонда ҳеч ким бўлмаган, шу боис тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.