«Навоий» чегара божхона постида бир кунда «саъва» қушларини ноқонуний олиб киришга бўлган 2 та уриниш аниқланган.
Натижада, барчаси бўлиб 410 та шу турдаги қуш ҳозирда мутахассислар назорати остида вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қушлар тез орада табиат қўйнига қўйиб юборилади.
24 ноябрдан Самарқандда дунёнинг 185 давлатидан келган вакиллар иштирокида ёввойи фауна ва флора турларининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари халқаро савдосини тартибга солувчи CITES конвенцияси Томонлар конференциясининг 20-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.







