Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро В.Т. ва бошқалар Мирзо Улуғбек тумани Салар бўйи кўчасидаги уйда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пиво ичимлигини ишлаб чиқараётганликлари аниқланди.
Цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.













