Қирғизистонда жойлашган Россия ҳарбий базалари минтақадаги барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу ҳақда Бишкекка келган Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров иштирокидаги музокаралар чоғида айтди.

«Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Республикага жойлаштирилган бирлашган Россия ҳарбий базаси – минтақада барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир», — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, «Россия-Қирғизистон муносабатлари стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик руҳида, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш асосида муваффақиятли ривожланмоқда». Шунингдек, Россия Қирғизистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкоридир.

«Ўтган йили товар айирбошлаш 13,6 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 4,1 миллиард долларга етди, январь–сентябрь ойларида яна 17 фоизга кўпайди. Эндиликда барча тўловларнинг қарийб 97 фоизи миллий валюталарда амалга оширилмоқда. Ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг янги вариантларини кўриб чиқмоқдамиз», — деди Россия етакчиси.

Путин Қирғизистонга киритилаётган инвестицияларнинг ўсиши ҳақида айтди.

«Сиз рус инвестициялари ҳақида айтдингиз. Ҳа, ҳақиқатан ҳам, улар ҳам ўсмоқда, деярли икки миллиард долларга етди. Республикада Россия иштирокидаги 1,8 мингта корхона фаолият юритмоқда», — деди у.

Жапаров нималар деди?

Садир Жапаровнинг айтишича, Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамлигини яққол тасдиқлайди.

«Россия – Қирғизистон учун ҳар доим стратегик иттифоқчи, ишончли ҳамкор ва яхши дўст бўлган ва бўлиб қолмоқда. Албатта, биз биродар Россия билан мустаҳкам ва кўп қиррали муносабатларни доимо юқори баҳолаймиз», — дея Жапаровнинг