Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқимачилик маҳсулотлари Ўзбекистон экспортида 2,1 млрд долларлик улуш қайд этди
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистондан хорижга 2,1 млрд АҚШ доллари қийматида тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу мамлакат умумий экспорт ҳажмининг 7,1 фоизини ташкил этди.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг ўн ойи якунлари бўйича тўқимачилик тармоғидаги экспорт кўрсаткичларини маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, январ–октябр даврида хорижий бозорларга жами 2,1 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилган.
Кўрсаткич мамлакат умумий экспорт ҳажми таркибида 7,1 фоиз улушга эга бўлди.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича шаклланган:
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 51,4 фоиз;
- ип-калава – 28,5 фоиз;
- трикотаж мато – 11 фоиз;
- газламалар – 6 фоиз;
- пайпоқ маҳсулотлари – 2 фоиз;
- гиламлар – 1 фоиз.
Маълумотларга кўра, экспортда асосий улушни тайёр тўқимачилик маҳсулотлари эгалламоқда. Бу эса қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга чиқариш салоҳияти ортиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026