Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 1 декабрдан чегарани кесиб ўтган хорижликлардан биометрия йиғиш бошланди
Синов 2026 йил 30 июнь куни соат 23:59 гача Россия давлат чегараси орқали барча ўтказиш пунктларида «техник имконият мавжуд бўлган тақдирда» давом этади.
1 декабрдан бошлаб Россияда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш ва чиқиш қоидалари ва шартларини синовдан ўтказиш бўйича экспериментнинг навбатдаги босқичи бошланди, унинг доирасида Россия давлат чегарасидаги барча ўтказиш пунктларида биометрик шахсий маълумотлар тўпланади. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг тегишли қарорида айтилади, деб хабар берди «Газета».
Ҳужжатга кўра, синов 1 декабр куни соат 00:00 да бошланган ва 2026 йил 30 июнь куни соат 23:59 гача Россия давлат чегараси орқали барча ўтказиш пунктларида «техник имконият мавжуд бўлган тақдирда» давом этади. Унинг мақсади чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу пунктлар орқали мамлакат чегарасини кесиб ўтганда уларнинг биометрик шахсий маълумотларини тўплашдан иборат.
Биометрия - бу инсонни унинг ноёб жисмоний ёки хулқ-атвор хусусиятларига қараб танийдиган технологиядир. Биометрик маълумотлар бармоқ излари, юз (Face ID), кўз камалаги ва тўр пардаси, овоз, кафтдаги веналар расми, ДНК кўринишида бўлиши мумкин.
2024 йил 1 декабрдан даврда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Москванинг Шереметево, Домодедово, Внуково аэропортлари, Москва яқинидаги Жуковский аэропорти, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» ўтказиш пунктида биометрия топшириш жараёни йўлга қўйилган эди. 2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз давлат фуқаролари Россияга режалаштирилган сафаридан камида 72 соат олдин электрон аризани тўлдириши керак.
Беларус фуқаролари, олти ёшгача бўлган болалар, дипломатлар ва халқаро ташкилотлар ходимлари оилалари билан биометрия топширишдан озод қилинган.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 10.06.2026