Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломбек Исмоилов «Нефтчи» бош мураббийлигига тайинланди
Унинг олдига амалдаги чемпионликни ҳимоя қилиш вазифаси қўйилган.
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси собиқ бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳам Суперлига клубида иш бошлади. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Нефтчи» клуби ушбу ёш мутахассис билан шартнома тузилгани ҳақида эълон қилди.
«Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди», – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
«Нефтчи» клуби олдига «чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш» вазифалари қўйилгани қайд этилган.
«Нефтчи»ни 2022 йилдан буён Виталий Левченко бошқариб келаётганди. Якунланган мавсумда у жамоа билан узоқ кутилган чемпионликка эришди ва мавсумнинг энг яхши мураббийига айланди.
Бундан олдинроқ Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзени, Андижоннинг «Андижон» клуби эса асосий жамоанинг яна бир собиқ бош мураббийи Самвел Бабаянни бош мураббийликка тайинлаганди.
Мавзуга оид
18:11 / 22.11.2025
«Нефтчи» 24 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон чемпиони бўлди
16:31 / 20.11.2025
Суперлигада чемпионлик пойгаси. Сўнгги турлар олдидан қандай интригалар бор?
23:48 / 18.11.2025
Бу жамоа билан йўлим тугади – Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U17 билан хайрлашди
22:06 / 05.11.2025