Chef Catering компанияси бош директори Сардор Агзамов қуйидагича изоҳ беради:
“Бизнинг асосий мақсадимиз – мижозларимиз фаолиятини қувватловчи ишончли хизмат кўрсатиш орқали уларнинг бизнес салоҳиятини янада мустаҳкамлашдир. Ишчиларнинг самарадорлиги тўғридан тўғри уларнинг соғлом ва мувозанатли овқатланишига боғлиқ эканини чуқур англаган ҳолда, биз уларнинг кундалик овқатланиш сифатини энг юқори даражада таъминлашга интиламиз. Шу орқали мижоз компанияларнинг ички иш муҳитига ижобий таъсир кўрсатиш ва умумий натижадорликка бевосита ҳисса қўшиш биз учун устувор вазифадир”.

Chef Catering 13 йилдан бери кейтеринг бозорида бўлиб, бугунги кунга келиб нафақат корпоратив овқатланиш хизматлари бозорида, балки сифат, хавфсизлик ва ҳалоллик борасида ҳам пешқадамга айланган. Компания бу даражага йиллар давомида меҳнат, ички интизом ва жамоавий фидойилик орқали эришди.
Хусусан, Chef Catering Ўзбекистонда биринчи ва ҳозирча ягона Ҳалол сертификатига эга бўлган кейтеринг компанияси ҳисобланади. Ушбу сертификат диний талабларга мосликни, овқат пишириш жараёнларининг гигиена, этик меъёрлар ва шаффофликка тўлиқ мослигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, компания халқаро даражадаги FSSC 22000 (Food Safety System Certification) сертификатига ҳам эга бўлиб, бу эса овқат хавфсизлигининг юқори стандартларига жавоб бераётганини англатади.

Chef Catering бугунги кунда 1 000 дан ортиқ ташкилот билан фаол ҳамкорлик қилади. Улар орасида кичик офислар ҳам, йирик саноат гигантлари ҳам бор. Компания ўз хизматларини 300 дан ортиқ манзилда: заводлар, фабрикалар, мактаблар, боғчалар ва офисларда кўрсатмоқда.

Компания икки асосий моделда хизмат кўрсатади:
1. Махсус ишлаб чиқариш базасида тайёрланган овқатларни иссиқ ҳолда ва белгиланган вақтда етказиб бериш;
2. Ҳамкор корхоналар ҳудудида жиҳозланган ошхоналарда таомларни жойида тайёрлаш.

Бу ёндашув мижозлар эҳтиёжига мослашувчан хизмат кўрсатишга, ташкилий юкламаларни камайтиришга ва санитар хавфларни бартараф этишга хизмат қилади. Chef Catering келажакда минтақавий экспансия, технологик рақамлаштириш ва энг асосийси — “Ҳалол ва хавфсиз овқат” тамойилини оммалаштиришни мақсад қилган. Компания нафақат хизмат, балки маданият, ишонч ва стратегик ҳамкорлик модели сифатида ривожланмоқда.
















