Ўзбекистон | 14:59
914
4 дақиқада ўқилади

33 давлат қатнашган халқаро танловда Chef Catering ошпазлари чемпион бўлди

27–29 ноябр кунлари Тошкентда ўтказилган II Халқаро гастрономия фестивали ва ошпазлар чемпионати “Mazali O‘zbekiston–2025” мамлакатимиз гастрономия соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири бўлди. 

30 дан ортиқ давлатдан келган тажрибали ошпазлар иштирок этган ушбу мусобақада Chef Catering жамоаси ҳам фаол қатнашиб, бир нечта номинацияларда совринли ўринларни қўлга киритди.

Чемпионат Жаҳон Ошпазлар Уюшмалари Ассоциацияси (WACS) стандартлари асосида ташкил этилиб, унда замонавий гастрономик ечимлар, миллий таомлар, нонвойлик ва десерт йўналишларида энг иқтидорли ошпазлар ўз маҳоратини намоён этди.

Chef Catering ошпазларининг натижалари

АБДУҒАФФОРОВ АБДУЛЛА АБДУҒОФУР ЎҒЛИ

● 1-ўрин — қизил гўшт таоми йўналиши бўйича

● 3-ўрин — балиқ таоми йўналиши бўйича

МАМАНАЗАРОВА НОДИРА ФАХРИТДИНОВНА

● 1-ўрин — ресторан десертлари йўналиши бўйича

БОБОХОНОВ ЖАВОХИР АБДУҲАМИД ЎҒЛИ

● 2-ўрин — балиқ таоми йўналиши бўйича

● 3-ўрин — қизил гўшт йўналиши бўйича

НИҒМАТОВ ИЗЗАТ ЭРКИН ЎҒЛИ

● 3-ўрин — балиқ таоми йўналиши бўйича

● Қизил гўшт йўналиши бўйича сертификат

ТУРДИБОЕВ НОДИР НЕЪМАТЖОНОВИЧ

● 3-ўрин — балиқ таоми йўналиши бўйича

● 3-ўрин — қизил гўшт йўналиши бўйича

БЕКНАЗАРОВ НОДИР БОТИР ЎҒЛИ

● ресторан десертлари йўналиши бўйича сертификат

Мазкур натижалар Chef Catering жамоасининг профессионаллиги, техник тайёргарлиги ва гастрономик маҳоратини яна бир бор тасдиқлади. Ҳар бир ошпазнинг икки йўналишда ҳам совринли ўрин эгаллаши компанияда шаклланган кучли ошпазлик мактаби мавжудлигини кўрсатади.

Chef Catering — 15 йиллик тажриба ва ҳалол тамойиллар асосида ишлайди.

 

Chef Catering бугун Ўзбекистондаги энг йирик ва ишончли корпоратив кейтеринг компанияларидан бири сифатида тан олинган. 15 йиллик фаолияти давомида:

• овқат хавфсизлиги, сифат ва ҳалоллик стандартлари бўйича етакчи мақомга эга бўлди

• халқаро аккредитацияга эга Halol сертификат асосида тўлиқ шаффоф ва ишончли ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйди

• FSSC 22000 v6 сертификати орқали маҳсулотларининг энг юқори глобал хавфсизлик талабларига мос эканини тасдиқлади

• ишлаб чиқариш жараёнларида диний талабларга, гигиена ва этик меъёрларга қатъий амал қилади

Бугунги кунда Chef Catering:

• 1 000 дан ортиқ ташкилот билан ҳамкорлик қилади

• 300 дан ортиқ манзилда — заводлар, фабрикалар, мактаблар, боғчалар, университетлар ва офисларда хизмат кўрсатади

• ҳар куни минглаб инсонлар учун сифатли, хавфсиз ва балансланган овқат тайёрлайди

Компания муваффақиятининг асосий омили — ички интизом, жамоавий фидойилик ва доимий такомиллашувга бўлган қатъий интилишдир.

Ғолиблик ортида — меҳнат, билим ва тизимли ёндашув

Chef Catering ошпазларининг чемпионатда қўлга киритган натижалари ҳеч қандай тасодиф эмас. Компания йиллар давомида:

• ошпазлар ва технологларни мунтазам ўқитади

• овқат тайёрлаш жараёнларини халқаро талабларга мос равишда стандартлаштиради

• таомлар сифати, хавфсизлиги ва дизайнига алоҳида эътибор қаратади

• катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришни бошқариш учун кучли логистика ва назорат тизимини қўллайди.

Айнан шу тизимли ёндашув компания вакилларининг халқаро гастрономик майдонда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.

Chef Catering — Ўзбекистон гастрономиясининг ривожига ҳисса қўшаётган жамоа

“Mazali O‘zbekiston–2025” чемпионатида қўлга киритилган ютуқлар компания ривожланишидаги навбатдаги муҳим босқич бўлди. Chef Catering нафақат мижозлар учун сифатли овқат етказиб беришга, балки Ўзбекистон ошпазлик маданиятининг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ҳам интилади.

Телефон:  +998 77 021 11 11

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin