Таълим | 11:30 / 04.12.2025
1624
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари

2025 йил январ–октябр ойларида 33 мингдан ортиқ чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 51,5 фоизга кўп. Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар орасида энг катта улуш Ҳиндистон ва Туркманистон фуқароларига тўғри келмоқда.

Фото: Freepik

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11 307 нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 51,5 фоизни ташкил этган.

Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Ҳиндистон — 14 322 нафар;
  • Туркманистон — 8 348 нафар;
  • Тожикистон — 2 323 нафар;
  • Покистон — 1 620 нафар;
  • Хитой — 1 254 нафар;
  • Жанубий Корея — 806 нафар;
  • Қирғизистон — 696 нафар;
  • Миср — 498 нафар;
  • Филиппин — 461 нафар;
  • АҚШ — 429 нафар;
  • Туркия — 333 нафар;
  • Афғонистон — 280 нафар;
  • Иордания — 175 нафар;
  • Россия — 158 нафар;
  • Буюк Британия — 153 нафар;
  • бошқа давлатлар — 1 431 нафар.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижликлар орасида энг катта улуш Ҳиндистон ва Туркманистон фуқароларига тўғри келмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид