Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда банк мутахассиси 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида ушланди
“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими фуқародан ноқонуний равишда пул олган вақтида қўлга олинди.
ДХХ маълумотига кўра, банк мутахассиси Шўрчи туманида яшовчи фуқарога номига 17 миллиард сўм кредит ажратиш масаласида ёрдам беришни ваъда қилган. У кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизими хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслигини айтган ва ушбу масалани “ҳал қилиш” эвазига фирибгарлик йўли билан 2000 АҚШ доллари ва 1 300 000 сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида банк ходими талаб қилинган пул маблағларини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
15:40 / 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк сирларига кенг миқёсда кириш имкониятини олмоқчи
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026