2026 йил 1 август ҳолатига банк тизими активлари 1 016,6 трлн сўмга етиб, ўтган йилнинг мос санасига нисбатан 19 фоизга ошди. Марказий банкнинг билдиришича, бир йил аввал ушбу кўрсаткич 852,4 трлн сўмни ташкил этган.
Банкларнинг кредит қўйилмалари ҳам ўсишда давом этиб, 576,2 трлн сўмдан 644,6 трлн сўмга етди. Йиллик ўсиш 12 фоизни ташкил этди. Натижада иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажми бир йил давомида қарийб 68,4 трлн сўмга кўпайди.
Энг юқори ўсиш депозитларда кузатилди. Банклардаги жами депозитлар 360,4 трлн сўмдан 482,7 трлн сўмга етиб, 34 фоизга ошди. Яъни бир йил ичида банк тизимидаги депозитлар ҳажми 122 трлн сўмдан зиёдга кўпайган.
Банк тизимининг жами капитали 127 трлн сўмдан 150,6 трлн сўмга етиб, 19 фоизга ошди.
Қайд этилишича, депозитларнинг кредитларга нисбатан юқорироқ суръатда ўсиши банкларнинг ички ресурслар базасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.















