Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
АҚШ Европа мамлакатларини РФнинг музлатилган активларини Украинага бериш керак эмаслигига ишонтиришга уринмоқда, чунки бу маблағлар тинчлик келишувига эришиш учун зарур, дея хабар беради Bloomberg. Қайси давлатлар ҳақида гап бораётгани аниқлаштирилмаган.
Фото: Werner Lerooy/Imago
АҚШ айрим Европа Иттифоқи мамлакатларини Еврокомиссиянинг музлатилган Россия активлари бир қисмини Украинага репарацион кредит сифатида бериш режасига қарши чиқишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда жума куни, 5 декабрда, вазиятдан хабардор европалик дипломатларнинг сўзларига таяниб Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, америкалик расмийлар бир қатор Европа давлатлари вакилларига ушбу активлар Москва ва Киев ўртасида потенциал тинчлик келишувини тузиш учун керак бўлишини, шунинг учун уларни урушни давом эттириш мақсадида ишлатиб бўлмаслигини айтган.
Ноябр ойи охирида худди шу позицияни Белгия бош вазири Барт де Вевер ҳам илгари сурган эди. Унинг таъкидлашича, Евроиттифоқ режаси бўлажак тинчлик келишувига оид имкониятларни хавф остига қўйиши мумкин.
Bloomberg қайси аниқ ЕИ мамлакатлари назарда тутилганини очиқламади. АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати агентликнинг изоҳ ҳақидаги сўровига жавоб бермаган.
ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп илгари сураётган Украина бўйича тинчлик музокаралари доирасида ЕИда музлатилган Россия активларини Қўшма Штатларга ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Германия канцлери Фридрих Мерц бу таклифга қарши чиқди, уни “ички масала” деб атади ва ушбу маблағларни АҚШга ўтказиш учун “ҳеч қандай иқтисодий имконият” йўқлигини таъкидлади.
Мерц 5 декабр кунига режалаштирилган Норвегия сафарини кечиктириб, шу куни Белгия бош вазири де Вевер билан учрашди, де Вевер Россия Марказий банки активларини Киевга кредит бериш учун ишлатиш режасига қарши чиқмоқда. Учрашув хусусий кечки овқат форматида ўтди, унда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам иштирок этди.
Ҳудудида Россиянинг музлатилган маблағлари асосий қисми (тақрибан 189 млрд евро) сақланаётган давлат сифатида Белгиядан ташқари Еврокомиссия режасини Венгрия ва Европа Марказий банки ҳам рад этмоқда.
Мавзуга оид
16:15
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:10
АҚШ НАТОдаги мажбуриятларнинг асосий қисмини Европага ўтказмоқчи
14:42
Лев Шлосбергга нисбатан “фейклар” иши бўйича янги жиноят иши қўзғатилди
13:54