Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, соат 10:00 ларда Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида 1989 йилда туғилган фуқаро П.С. бошқарувидаги BMW русумли автотранспорт воситаси ҳаракат вақтида ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомашина йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ юзага келган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан, айниқса, ноқулай об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилиш, оралиқ масофани сақлаш ва тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликни сўраган.















