Америкалик тадбиркор Илон Маск Евроиттифоқни тугатишга чақирди.
“Европа Иттифоқи тугатилиши, суверенитет эса ҳукуматлар ўз халқини яхшироқ ифодалаши учун алоҳида мамлакатларга қайтарилиши керак”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Маскнинг қўшимча қилишича, бюрократия "Европани бўғиб аста-секин ўлимга олиб бормоқда”.
Аввалроқ Европа комиссияси расмий вакили Тома Ренйе Еврокомиссия рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун X платформаси 120 миллион евро жаримага тортилганини маълум қилганди.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро эса ижтимоий тармоқнинг жаримага тортилишини "бу фақат бошланиши" деб изоҳлади.









