Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли 4 725,9 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этиб, жами автопаркдаги улуши 92,9 фоизни ташкил қилади.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлар бўйича тузилиши қуйидагича:

  • енгил автомобиллар – 4 392,4 минг дона;
  • юк автомобиллари – 312,7 минг дона;
  • микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
  • махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
  • автобуслар – 6 минг дона.

Маълумотларга кўра, аҳоли қўлидаги автотранспорт воситалари сонининг ошиб бориши шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси ўсиб бораётгани ва мамлакат автомобил парки йил сайин кенгаяётганидан далолат бермоқда.