Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (декабр ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади) муносабати билан тизимдаги кўп йиллик меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соҳанинг бир гуруҳ вакилларини тақдирлади.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан

Абдурахмонов Абдунаби Абдураимович - Шароф Рашидов туманидаги «Қўрғонтепа» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Матниёзов Пўлат Ёқубович - Боғот туманидаги «Ёқуб бобо ўғли Омон» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

Комилов Турсунбой - Тўрақўрғон туманидаги «Комилов Турсунбой» кўп тармоқли фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, Наманган вилояти

Машарипов Уктам Рустамович - Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Рузиев Зафар Шаропович - Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Саноев Ёдгор - Вобкент туманидаги қишлоқ хўжалиги бўйича «Хайробод» ҳудуди раҳбари, Бухоро вилояти

Ғаниев Шухрат Мадаминович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан

Наджимов Марат Фахриевич - «Ўзсувлойиҳа» акциядорлик жамияти бош директори

Саидов Юсуп Маматович - Узун тумани «Cув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси муҳандис-гидротехниги, Сурхондарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан

Юсупова Гулбахар Эркиновна - Беруний туманидаги «KKR Ipak Cluster» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Қорақалпоғистон Республикаси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан