Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Себзорда авариявий ҳолат сабаб Nexia-3 устунга бориб урилди
9 декабр куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида авариявий ҳолат туфайли Nexia-3 русумли автомашина устунга бориб урилди. Ҳодиса натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, жорий йил 9 декабр куни соат 09:00 ларда Олмазор тумани Себзор кўчасида Tracker-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Nexia-3 автомашинасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат юзага келтирган.
Натижада Nexia-3 рулини бошқариш имкониятини йўқотган ҳайдовчи йўл четидаги ёритгичлар учун мўлжалланган устунга бориб урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга қатъий риоя қилиш, айниқса, зич ҳаракат ва тор кўчаларда эҳтиёткорликни янада оширишни сўраган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026