Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экополиция рейдлари: Тошкент шаҳри ва вилоятида минглаб объектлар текширилмоқда
Махсус комиссия томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган рейд тадбирлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманларида изчил давом эттирилмоқда. Қисқа давр ичида минглаб объектлар фаолияти ўрганилиб, юзлаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Фото: Давлат экологик назорат инспекцияси
9 декабр куни Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида навбатдаги рейдлар ўтказилди.
Рейд тадбирлари доирасида умумий ҳисобда 3 222 та объектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилди. Текширишлар натижасида 24 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
25 ноябр – 9 декабр кунлари ўтказилган кенг қамровли ўрганишлар якунларига кўра:
895 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди;
атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва экологик қонунчиликни бузган 75 та объект (шундан Тошкент вилоятида 66 та, Тошкент шаҳрида 9 та) фаолияти 10 иш кунига вақтинчалик тўхтатилди;
37 та иссиқхона объектларида филтрлар ўрнатилди;
6 та иссиқхона объекти газ тармоғига уланди, яна 7 та объект томонидан газга уланиш учун техник шартлар олиш мақсадида аризалар топширилди.
Махсус комиссия ва мутасадди идоралар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ифлосланиш манбаларини қисқартириш ҳамда қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:31
Пискентда дарахтларни кесиб ташлаган фермер хўжалиги раҳбари жаримага тортилди
11:00
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
21:26 / 07.12.2025