“Дунё” хабарига кўра, янги қурилаётган қайта тикланувчи энергия объектлари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жойлашади. Ушбу лойиҳалар доирасида йирик ҳажмда инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Қайд этилишича, ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишдир. Туркиянинг Aksa Elektrik компанияси билан Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича келишувга эришилган. Компания тармоқларни янгилаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, электр энергиясидаги йўқотишлар даражасини икки баробар камайтиришни мақсад қилган. Бу эса ҳар йили қарийб 20 миллион доллар маблағни тежаш имконини беради.

Мақолада таъкидланишича, ҳукумат инвесторлар учун шериклик моделини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. 2025 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари электр тармоқларини бошқариш хусусий инвесторлар учун очиқ этилиши кўзда тутилган. 2027 йилда эса Наманган ва Тошкент вилоятлари тармоқлари бўйича ҳам худди шундай жараённи амалга ошириш режалаштирилган.