Спорт | 12:51 / 12.12.2025
673
1 дақиқада ўқилади

Паралимпия терма жамоалари учун алоҳида спорт базалари бириктирилади

Президентнинг “Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан паралимпия спорт турларида терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базаларини бириктириш белгиланди.

Фото: paralympic.uz

2025 йил 11 декабр куни қабул қилинган қарорга кўра, паралимпия спорт турларини — параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг ва параўқ отишни янада ривожлантириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг параспортга қизиқишини ошириш, зарур шароитлар яратиш, терма жамоалар учун спорт захирасини шакллантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг рақамлаштирилган тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Шунингдек, спортчиларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилиб, уларнинг имконияти ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шарт-шароит яратилиши қайд этилган. 

Ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳудудларда айрим давлат спорт мактабларини паралимпия спорт турларига ихтисослаштириш, паралимпиячиларнинг ногиронлик тоифаси (классификацияси)ни барвақт аниқлаш амалиётини жорий этиш ҳам белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид