Унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
“Ушбу тадбир доирасидаги учрашувлар номзодларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам берди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат, бирдамликни кучайтириш ҳамда инсон қадрини кўтариш борасидаги хизматини баҳолашда муҳим босқич бўлди.


Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли – ҳамжамиятларига салмоқли ижобий таъсир кўрсатаётган номзодлар сифатида ўзини намоён этди.
Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман.


Ишончим комилки, бизнинг жамоавий қабул қилган қароримиз жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти 2019 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон Ол Наҳаён шарафига таъсис этилган. Мукофот ҳар йили 4 феврал - Халқаро инсон биродарлиги кунида топширилади. Лауреатларга 1 млн АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ушбу мукофот билан инсонлар ўртасидаги биродарликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик, тинчлик, инсонпарварлик ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб қилишда алоҳида хизмат кўрсатган шахслар ва ташкилотлар тақдирланади.






















