Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январдан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида қуйидаги хизматлар бир вақтнинг ўзида тақдим этилади:

  • электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини бериш;
  • банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва уларни фаоллаштириш;
  • айрим фаолият турлари бўйича лицензия/рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
  • кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
  • ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;
  • онлайн назорат-касса машиналарини онлайн харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
  • юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда ҳисобга қўйиш.

Ҳужжатда, шунингдек, тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танловига кўра ихтиёрий фойдаланиши, танланган хизматлар учун эса ягона QR-код орқали тўлов қилиш имконияти яратилиши белгиланган.