Иқтисодиёт | 14:18
320
1 дақиқада ўқилади

Хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш молиявий хизматларда кузатилди

2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 818,5 трлн сўмни ташкил этган. Хизмат турлари кесимида эса энг юқори ўсиш молиявий хизматларда қайд этилди — 124,5 фоиз.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу давр мобайнида хизматлар соҳасида бир қатор йўналишларда барқарор ўсиш динамикаси кузатилган. Хусусан, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 119,6 фоизни, ижара хизматлари 119,4 фоизни ташкил этган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 115,4 фоизга, меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 114,6 фоизга ўсган.

Шунингдек, транспорт хизматлари 113,4 фоизга, савдо хизматлари 113,0 фоизга ошган. Бошқа хизматлар 112,9 фоизни, компютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 112,4 фоизни ташкил этган. Шахсий хизматлар 111,6 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 111,4 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, яшаш ва овқатланиш хизматлари 108,8 фоиз ўсишни кўрсатган бўлса, таълим соҳасидаги хизматлар 106,8 фоизни ташкил этган.

Келтирилган кўрсаткичлар хизматлар бозорида молия, ахборот-коммуникация ва ижара каби сегментларда фаоллик юқори эканини, шу билан бирга ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда ҳам ўсиш давом этаётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид