Қарорда белгиланишича, мазкур лойиҳа доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергияси тармоғига улаш мақсадида электр узатиш тармоқлари ва подстанция қурилади. Бу ишлар лойиҳани амалга оширувчи Mega Energy Power TECH МЧЖ (лойиҳа компанияси) томонидан бажарилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа компанияси электр энергиясини сақлаш тизимининг фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Қурилиш ишлари якунланиб, объектлар ишга туширилгандан сўнг, электр узатиш тармоқлари ва подстанция “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширилиши белгиланган.

Қайд этилишича, электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимларга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.